Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДАВОМЛИ ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

×

 2019-12-03 16:42:56    1417

PDF yuklash
Chop etish


Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Бағдод тумани ҳокимлиги томонидан 88-ёрдамчи махсус мактаб-интернати ўқувчилари учун тадбир ва байрам дастурхони ташкилланди. Унда 250 нафардан ортиқ имконияти чекланган ўғил-қизлар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашди. Тадбирни туман ҳокими Алибек Турсунов очиб, жамиятимизнинг ҳар бир қатлами Президентимиз эътиборида эканини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий, ижтимоий-маиший қўллаб-қувватлаш, улар ҳам жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш юзасидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар учун дастуриламал бўляпти. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, бундай шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга, жамиятдаги фаол позициясини шакллантиришга кўмаклашиш билан боғлиқ комплекс вазифалар ижроси таъминланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври давомида туманда ногиронлиги мавжуд фуқароларга 142 та ногиронлик аравачаси, 200 дан ортиқ протез-ортопедия маҳсулотлари топширилди. Бундай эзгу ишларда саховатпеша тадбиркорлар ҳамда миришкор фермерларнинг ҳам муносиб улуши борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Маълумки, ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад, бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар ҳам бошқалар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.


- Инсон – олий қадрият сифатида қадрланган жамиятимизда аҳолининг барча қатламлари давлат эътиборидан четда қолмаётгани Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкилланган бугунги тадбирда янада яққол намоён бўлмоқда, - дейди биз билан суҳбатда 88-ёрдамчи махсус мактаб-интернати директори Наргизахон Деҳқонова. - Ҳозирги кунда мактабимизда 250 нафардан зиёд ақли заиф ҳисобланган ўқувчи таълим ва тарбия олмоқда. Педагогик жамоамизнинг ҳар бир вакили ўқувчиларнинг ҳар бирига меҳр қўйган, улар келажакда она Ватан корига елка тутувчи инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар. Ўқувчиларимизга кўрсатилаётган доимий ғамхўрликдан жуда-жуда мамнунмиз.

Тадбирда туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ўқувчиларга аталган байрам совғалари тантанали равишда топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.