Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ ТАЙЁРМИ?
2019-12-05 16:26:35 1379
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга саноқли кунлар қолмоқда. Хўш, жойларда ташкилланган сайлов участкалари мазкур сиёсий жараёнларга тайёрми?
Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов бугун тумандаги айрим сайлов участкаларида бўлиб, масъуллар томонидан олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди.
Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари С. Усмановнинг маълум қилишича, Бағдод туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 1 та округ сайлов комиссияси томонидан 50 та сайлов участкаси тузилиб, участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган. Сайлов участкаларининг самарали фаолият кўрсатиши, овоз беришни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Овоз бериш кабиналари, стационар ва кўчма сайлов қутилари, депутатликка номзодларнинг тарғибот плакатлари ва бошқа воситалар ҳар бир сайлов учаскасига етказиб берилган.
- Ушбу муҳим сиёсий жараёнга муносиб тайёргарлик кўрилмоқда, - дейди С. Усманов. – Сайлов ўтиши белгиланган биноларда сайловчилар ва кузатувчилар учун барча имконият яратилди. Депутатликка номзодлар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, сайловга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар мавжуд ва аҳоли ўзи учун зарур маълумотларга эга бўлмоқда. Сайлов билан боғлиқ жараёнлар қонун талаблари асосида амалга оширилаётир. Айни кунларда сайлов участкалари жойлашган манзилларда, кўчаларда тозалов-ободонлаштириш ишлари қизғин бормоқда ва бунди тунги ёритиш масаласига алоҳида эътибор билан ёндошиляпти.
Туман ҳокими Алибек Турсунов масъуллар билан суҳбат чоғида, сўнгги тайёргарлик ишларини қисқа вақт ичида охирига етказиш лозимлиги бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.
Маълумот учун:
участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар тегишли тарзда жиҳозланиши ва қуйидагиларга эга бўлиши керак:
* Давлат байроғи (бинонинг устида ва ичида);
* Давлат герби (бинонинг ичида);
* сайлов участкасининг тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳа;
* яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари;
* жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари;
* кузатувчилар учун алоҳида жойлар;
* сайлов санасига бағишланган плакатлар;
* сайлов участкасининг харитаси;
* участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркиби, иш режаси, навбатчилик жадвали ҳақидаги ахборот;
* сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар жойлаштириладиган махсус стенд;
* барча рўйхатга олинган номзодларнинг МСК, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан нашр қилинган таржимаи ҳоли ва дастури;
* зарур мебель, офис техника воситалари (телефон, принтер, Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга бўлган компьютерлар, сейф, канцелярия товарлари);
* ёнғинга қарши воситалар.
Шунингдек, овоз бериш хоналари ёруғ ва кенг бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш жойи мавжуд, шунингдек, уларда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун нишаб йўлкалар назарда тутилган бўлиши лозим.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.