Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЛУҒ ХАЛҚНИНГ МАНГУ ҚЎШИҒИ

×

 2019-12-10 17:51:46    1414

PDF yuklash
Chop etish


Она юртимиз мадҳияси. Ўлкамиз серқуёшлигининг таъкиди билан бошланган қўшиқ мутлақ ҳақиқат эканини ўйлайсиз. Зеро, қуёш ҳаммага тенг нур сочгани каби, инсон қадрининг улуғлигини  бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда, улкан бунёдкорлик ишлари  боис она Ватанимиз обод бўлиб бораётганида ҳам кўришимиз мумкин.

Қудратли мамлакатимизнинг бепоён кенгликлари, гўзал табиати, пурвиқор тоғлари-ю жаннатмонанд боғлари, кўҳна дарёлари-ю ойдин кўллари, кўкка бўй чўзган шаҳарлари-ю чирой очган қишлоқлари, буюк аждодларимизнинг барҳаёт сиймолари ва уларга муносиб авлодларнинг азм-у шижоатга тўла нигоҳлари, бағрикенг, меҳмондўст халқимизнинг юксак бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳияти, бугуни ва эртаси, сарҳадларда сергак турган тинчлик посбонлари-ю бахтли ҳаётдан масрур ўғил-қизларнинг шодон кулгулари, мустақил Ватанимизнинг шон-у шуҳрати – буларнинг барчаси Ўзбекистон мадҳиясида ўз ифодасини топган. 

Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Бағдод тумани ҳокимлиги фаоллар залида ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокими Алибек Турсунов сўз олиб, мустақилликнинг илк кунларидан халқимизнинг озодлик, ҳурлик сингари энг буюк орзу-интилишларини, маънавий қадриятларини ифодаловчи, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртга садоқат, бунёдкорлик ва яратувчанликка ундовчи Бош қўшиқни қабул қилишга асосий эътибор қаратилгани, меҳнаткаш ва очиқкўнгил халқимиз билан мустақил мамлакатимиз юксак тараққиёт, буюк келажак барпо этиш сари дадил одимлаётгани ҳақида гапирди. Шунингдек, улуғ халқнинг мангу қўшиғи – мадҳиямиз  фарзандлар қалбида  она Ватанимиздан ғурурланишга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, бугунимизнинг қадрига етишга, янги марраларни забт этишга ундайверишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси куйланди.


Давлат суверенитетининг рамзи – мадҳиямиз садолари халқимиз қалбида юксак ватанпарварлик туйғуларини кучайтирмоқда. Миллий мадҳиямизнинг муаззам садолари давлатимиз раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамларида, йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда энг баланд шоҳсупага кўтарилган оламшумул дақиқаларда баралла янграйверсин!

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.