Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲУНАРМАНДЧИЛИК ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

×

 2019-12-17 10:58:03    1188

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда ҳунармандчилик қадимдан тараққий этган, аждодларимиз ушбу соҳанинг кўплаб турлари билан фаол шуғулланган. Халқимиз ҳунар ўрганиб, турли бежирим буюмлар яратиш, кундалик ҳаётда асқотадиган жиҳозлар тайёрлаш, шу орқали ўз меҳнати билан одамларга наф келтиришни қадрият даражасига кўтарган. Ҳунармандчиликнинг у ёки бу йўналиши бир оила вакилларининг асосий машғулотига айланиши натижасида моҳир ҳунармандлар сулоласи юзага келган. Жойларда ўзига хос мактаблар шаклланган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 28 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539-сонли Қарори миллий ҳунармандчилик турлари, халқ бадиий-амалий санъатини ривожлантириш, қўлигул ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг меҳнати маҳсулларини кенг тарғиб этишда долзарб аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Бағдод тумани ҳокимлиги мажлислар залида давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Илёсбек Холдаров, “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳамиджон Ҳамроқулов ҳамда уюшманинг тумандаги аъзолари қатнашди.


Йиғилишда сўз олганлар Президент қарори, унда белгиланган вазифалар хусусида атрофлича маълумот берди. Таъкидланишича, мазкур қарор билан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган 38 та туман ва шаҳарлар  ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ихтисослаштирилди ҳамда уларга Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини бириктирилди. Шунингдек, Халқ амалий санъати усталарининг Миллий каталоги ташкил этилиши, 2020 йил 1 январдан бошлаб ушбу Миллий каталог очиқ ва умум фойдаланиладиган веб-сайт кўринишида ишга туширилиши, Халқ амалий санъати усталарининг Миллий каталогига киритиладиган номзодларни танлаш бўйича “Ҳунарманд” уюшмаси раиси раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бадиий академияси раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат бўлган Кенгаш тузилиши Президент қарорида кўрсатиб ўтилган. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, қарорга мувофиқ, Миллий каталогга киритилган ҳунармандларга шогирдлар сони бўйича чекловлар ҳам бекор қилиниши кўзда тутилган.

Тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Илёсбек Холдаров йиғилишда сўз олиб, Президентимизнинг шу йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, жойларда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилгани, ушбу институт тадбиркорлар фаолиятига оид ҳар қандай муаммони ўз вақтида сифатли ҳал этишда амалий ёрдам беришини таъкидлади.

Йиғилишда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, фаолияти давомида муваффақиятга эришаётган бир гуруҳ ҳунармандлар муносиб тақдирланди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.