Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОД САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2019-12-20 15:30:16 1093
7-Каримбобо сайлов округидан Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашига номзод Алибек Турсунов 311- ҳамда 312-сайлов участкаларида бўлиб, сайловчилар билан учрашди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод сифатида кўрсатилган А. Турсунов учрашув давомида сайлов жараёнлари, номзодларнинг тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтказилаётганини алоҳида урғулаб, ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари бўйича маълумотлар берди.
Номзод, шунингдек, ўз чиқишида сўнгги йилларда ҳудудда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, халқимиз турмуш тарзини янада яхшилаш, улар даромадини ошириш, мавжуд ижтимоий муаммоларни босқичма-босқич ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партияларнинг иштироки хусусида сўз юритди.
- Таъкидлаш лозимки, бугун сайловчиларимизнинг фаоллиги жуда юқори, - деди 311-сайлов участкаси раиси Соҳибахон Каримова. – Сайлов участкамиз муҳим сиёсий жараённи кўтаринки руҳда, юксак савияда ўтказиш учун ҳар томонлама тайёр. Барча сиёсий партиялар, номзодлар, уларнинг ишончли вакилларига тенг шарт-шароитлар, халқаро кузатувчилар ҳамда сайловчилар учун қўшимча қулайликлар яратилган. Ишонаманки, юртдошларимиз мамлакат тақдири, порлоқ келажагини яратишда муҳим аҳамият касб этадиган ушбу сайловда фаол иштирок этади ва шу куни ўзлари муносиб, деб топган номзодларга овоз берадилар.
Учрашув давомида номзод сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.