Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

НУРОНИЙЛАР БОШЛАБ БЕРИШДИ

×

 2019-12-22 13:48:48    1449

PDF yuklash
Chop etish


Соат 07:55. 306-сайлов учаскасида мустақил Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси жаранг сочди. Қалбларни тўлқинлантирувчи бу қўшиқ бугун бутун юртдошларимизни муҳим сиёсий жараёнга – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сайловида фаол иштирок этишга даъват қилди.

Бағдод туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган сайлов участкаси нуроний отахон-онахонлар билан файзли кўриниш олди. Уларнинг ижобатли дуоларидан сўнг овоз бериш жараёни бошланди.


Сайлов участкасида сайловчилар, кузатувчилар, сиёсий партиялар ҳамда номзодларнинг ишончли вакиллари учун тенг шарт-шароитлар яратилган. Овоз бериш Сайлов кодексида кўрсатилган меъёрлар асосида ўтказилмоқда.

- Биринчилардан бўлиб, сайлов участкасига келдим, - дейди 70 ёшли Элеонора ая Палвонова. – Албатта, фарзандларим, келинларим-у набираларимни ҳам олдимга солиб келдим. Ҳақиқатан ҳам, бу сафарги сайловга жуда юқори савияда тайёргарлик кўрилибди. Халқимиз сайилга чиққандай, кўтаринки кайфиятда. Бирор бир ножўя хатти-ҳаракатнинг гувоҳи бўлмадим. Ҳар бир сайловчи фақат ўзи шахсан овоз беряпти. Маҳаллий кенгашларга, Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодларнинг ҳар бири лойиқ, аслида. Уларнинг орасида ўзим энг муносиб деб билганларга овоз бердим.


Янгиобод аҳоли пункти сайловчилари ҳам 306-сайлов участкасига келиб, сайловда иштирок этиши белгиланган. Бироқ, мазкур ҳудуд сайлов участкасидан 4 километрлик масофада жойлашган. Бағдод тумани ҳокимлиги буни инобатга олиб, алоҳида транспорт воситаларини ажратган. Маҳалла фаолларидан бири, Исроилжон Ориповнинг айтишича, махсус автобус икки манзил орасида бетўхтов ҳаракатланиб, сайловчилар узоғини яқин қилмоқда.

Маълумот учун, 306-сайлов учаскасида 2 минг 400 нафар сайловчи рўйхатга олинган.   

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.