Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН ҲОКИМИ 284-САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА ОВОЗ БЕРДИ
2019-12-22 13:53:49 1079
Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 284-сайлов участкасида овоз берди.
Ҳар қандай демократик давлатда сайловлар муҳим сиёсий воқеа ҳисобланади. Давлат ҳокимияти органларини сайлов орқали шакллантириш – мамлакатдаги конституциявий тузумнинг демократия тамойилларига асосланганини намоён этувчи кўрсаткичлардан биридир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Сайлов кодекси ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Жорий сайловларнинг аввалгилардан энг муҳим фарқли жиҳатларидан бири ҳам шунда – сайловларнинг илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилишида.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтаётган сайловда ҳар бир фуқаро ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи танлаган номзодлар учун овоз бермоқда.
Туман ҳокими А. Турсунов ҳам ўз манзилидаги сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, муносиб номзодлар учун овоз берди. Шу ерда туман ҳокими нуронийлар, илк марта овоз бераётган ёшлар билан бугун ўтказилаётган сайловлар ҳақида суҳбатлашди.
- Сайловларда фуқароларимизнинг кайфияти аъло даражада, - маҳалла нуронийларидан бири Сотволди ота Жўраев. – Мустақил Ўзбекистонимизнинг янги тараққиёт босқичида янги сайловларнинг қандай ўтишини бутун дунё катта қизиқиш билан қараб турибди. Албатта, бу жараён ҳудудимизда фаоллик билан, қонунчилик талаблари асосида ўтади, деб ишонамиз.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.