Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СОАТ 14:00. ОВОЗ БЕРГАНЛАР СОНИ 68 МИНГ НАФАРДАН ЎТДИ

×

 2019-12-22 15:58:40    1298

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 106-Бағдод сайлов округи раиси Тўлқиной Тожиеванинг маълум қилишича, соат 14:00 га келиб, сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнларида қатнашган сайловчилар сони 68 минг нафардан ортиб кетди.

- Бугун бутун Ўзбекистонимиз бўйлаб ўтказилаётган маҳаллий кенгашлар ва Қонунчилик палатасига сайловлар ҳақиқатан ҳам, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” деган шиорнинг ҳақли равишда танланганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Туманда ташкилланган барча сайлов округлари ва участкаларида бу муҳим сиёсий жараён жуда қизғин бормоқда. Кузатувларимиз давомида амин бўлмоқдамизки, сиёсий партияларимиз аввалги сайловларга нисбатан сезиларли даражада фаоллашган, сайловчиларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксалган. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига кўра, сайлов жараёни соат 08:00 да бошланган бўлса, 14:00 га келиб, қарийб 68 минг нафардан  ортиқ фуқаро ўз конституциявий бурчини адо этди. Бу дегани, туманимизда рўйхатга олинган 125 минг 751 нафар сайловчининг 60 фоизи овоз бериб бўлди. Жойларда овоз бериш давом этмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, айни вақтга қадар бирор бир округ ёки участкамизда қонунчиликка зид бўлган хатти-ҳаракатлар қайд этилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 51-моддасига кўра, овоз бериш 20:00 га қадар давом этади.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.