Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАХТИЁР ЖУФТЛИК САЙЛОВ УЧАСТКАСИГА КЕЛДИ
2019-12-22 16:39:46 1128
Бағдод туманининг “Қўғоли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шуҳратжон Баҳодиров бугун ўз тақдирини Мафтунахон билан боғлади. Эътиборлиси шуки, бахтиёр жуфтлик висол оқшомидан аввал ҳудуддаги 23-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган 287-сайлов участкасига ҳамроҳлари билан кириб келишди.
- Бугунги кун бир умр хотирамга муҳрланади, - дейди Мафтунахон биз билан суҳбатда. – Биз ўзаро маслаҳатлашиб, тўйни айнан сайлов кунига белгилаган эдик. Ёрқин келажагимиз учун, бўлажак фарзандларимиз камоли учун биргаликда овоз берамиз, деб аҳдлашган эдик. Минг шукр, шу кунга ҳам етиб келдик: иккимиз ҳам ўзимиз муносиб деб билган номзодларга овоз бердик. Фурсатдан фойдаланиб, бизга бахт тилаганларга, хусусан, ота-оналаримизга чин дилдан раҳмат айтамиз! Илоҳим, ёши улуғларимиз яна узоқ йиллар биз учун дуода бўлсинлар. Барчангизни, тўйда кутамиз!
Сайлов участкаси раиси Саодатхон Миртазаеванинг маълум қилишича, ҳудудда 2 минг 250 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 32 нафарида турли сабабларга кўра участкага келиш имкони мавжуд эмас. Шу боис, участка комиссияси аъзоларидан шакллантирилган алоҳида ишчи гуруҳ улар истиқомат қиладиган хонадонларга кўчма сайлов қутисини олиб боришади.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.