Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“КЕЛАЖАГИМ УЧУН ОВОЗ БЕРДИМ”
2019-12-22 17:23:46 1204
Бағдод шаҳарчасининг “Янги ҳаёт” номли кўчасида яшовчи Муножатхон Муҳаммаджонова эндигина 19 ёшга тўлди ва у мамлакатимизнинг келгуси 5 йиллик тараққиёт йўлини белгилаб берувчи муҳим сиёсий жараёнда – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари учун ўтаётган сайловда илк бор қатнашмоқда.
Муножатхон тумандаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкилланган 912-сайлов участкасига келиб, сайлов бюллетенларини тўлдирди.
- Қонунчилик палатаси, вилоят ва туман кенгаши депутатлигига кўрсатилаётган номзодлар ҳақида телевидение, газета ва интернет нашрлари орқали тўлиқ маълумотларни олдим, - дейди ёш сайловчи биз билан суҳбатда. – Улар орасидан ўзим энг муносиб деб топганлар учун овоз бердим. Ишонаманки, бўлажак депутатлар биз ёшларнинг порлоқ келажаги, она Ватанимизнинг тараққиёти ҳамда халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш йўлида астойдил меҳнат қиладилар.
Сайлов участкаси раиси Баҳодиржон Асқаровга кўра, бунда 2 минг 870 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, соат 17:00 га қадар уларнинг 2 нафардан зиёдроғи овоз беришда қатнашган.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.