Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ
2019-12-27 16:44:03 1099
Бағдод туманида Янги йил байрами муносабати билан анъанавий “Президент арчаси” тантаналари ташкилланди.
Юз-кўзларида қувонч ва шодлик, ўзларига кўрсатилаётган чексиз эътибор ҳамда ғамхўрликдан мамнунлик ифодаси балқиган болажонлар иштирокида ўтган тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғанижон Солиев барчани байрам билан қизғин қутлади.
– Ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фарзандларимиз учун юксак ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир, - деди Ғ. Солиев ўз сўзида. – Таъкидлаш лозим, поёнига етаётган 2019 йил туманимиз аҳолиси учун ҳам қувончли натижаларга, ютуқ ва муваффақиятларга бой бўлди. Умид қиламизки, 2020 йил ҳам биз учун, фарзандларимиз учун навбатдаги ғалабаларни, зафарли онларни тортиқ этади.
Саҳналаштирилган бадиий чиқишлар, болажонларнинг шўх-шодон куй-қўшиқлари байрам тадбирига ўзгача файз киритди. Тантана иштирокчиларига байрам совғалари топширилди. Болалар турли эртак қаҳрамонлари билан бирга қўшиқлар куйлаб, рақсга тушдилар.
- Байрам тадбири бизда жуда катта таассурот қолдирди, - дейди тумандаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси О. Саидова. – Гўзал арча атрофида қўшиқ айтдик, ўйнаб-қувнадик. Айниқса, байрам совғаларидан бошимиз осмонга етди. Келажакда юртимизга муносиб инсонлар бўлиб вояга етишимиз йўлида кўрсатилаётган бундай эътибор учун чексиз миннатдормиз.
Байрам тадбирлари давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.