Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

14 МЕТРЛИК АРЧА БЕЗАТИЛДИ

×

 2019-12-27 16:45:35    1125

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида Янги йил байрамига ҳар сафаргидан-да юқори даражада тайёргарлик кўрилмоқда. Давлат корхона ва ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, тадбиркорлик субъектлари томонидан қатнов йўллари ёқалари, хиёбонлар ва алоҳида майдонлар рангго-ранг чироқлар билан безатилиб, туман аҳолиси ҳамда меҳмонларга байрам кайфияти улашилмоқда. Айниқса, шаҳарча марказида 14 метрлик арчанинг безатилиши кўпчиликнинг завқини оширди.

Мазкур арчани тиклаш ва безатиш учун Тошкент шаҳридан уста-дизайнерлар таклиф қилинди ҳамда жараён 3 кун давом этди. Бунда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меҳнати сезиларли бўлди, албатта. Мана, бир неча кундирки, улкан арча ўрнатилган хиёбон юртдошларимиз, жажжи болажонлар билан янада гавжум.

- Раҳбарларимизга минг раҳмат, - дейди ўз яқинлари билан сайилга чиққан Дилобархон ая Орзиқулова. – Шунча ёшга кириб, ҳали туманимизда Янги йил байрамини бунақа кўтаринки кайфиятда кутиб олинганини эслолмайман. Айниқса, оқшомда кўчаларимиз жудаям чароғон бўлиб, кишининг завқини оширяпти. Болаларни айтмайсизми?! Невараларим қувончдан ичига сиғмай, байрам кунини роса кутишяпти.

Байрамнинг асосий тантаналари айни шу хиёбонда ўтиши кутилмоқда.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.