Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА”
2019-12-29 15:12:34 1071
Ижтимоий тармоқларда “Масъуллар ёлғон баённомалар билан мурожаатимизни ёпиб юборди” сарлавҳали мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Фарғона вилояти Бағдод тумани “Қўшчинор” МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан 2019 йил 28 декабрь куни қилинган мурожаат “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Бағдод тумани газ филиали ходимлари томонидан ўрганилди.Тумандаги ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги ПҚ-2367 сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, тумандаги иқтисодиёт тармоқлари корхона ва муассасаларининг 2015-2016 йилларда барқарор ишлашини ўз вақтида таъминлаш ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 15 июлдаги 182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасига асосан, Бағдод тумани ҳокимининг 29.07.2015 йилдаги № 430-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга кўра, “Қўшчинор” МФЙда мавжуд 486 аҳоли хонадонлари 2016 йил 30 май кунги № 4-сонли йиғилиш баёнига асосан, маҳалладаги 15 нафар жамоатчи оқсоқоллар билан биргаликда табиий газ тармоғидан пайванд йўли билан узилган. Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи фуқароларга вақтинча фойдаланиш учун маиший газ баллонлари тарқатилган. Ҳозирги кунга келиб, “Қўшчинор” МФЙда яшовчи 595 аҳоли хонадонларига маиший газ баллонларида суюлтирилган газ узлуксиз етказиб берилмоқда.Ҳужжатлар илова қилинади.
А.ТУРДИЕВ,
“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Бағдод тумани газ филиали бошлиғи.