Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЯНГИ ТЎЙХОНА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2019-12-29 16:16:13 1279
Бағдод туманининг “Бекобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги тўйхона биноси фойдаланишга топширилди.
“Беш кўча” номини олган мазкур тадбиркорлик объекти қишлоқ аҳолиси учун Янги йил байрамига муносиб совға бўлди. Тадбиркор Алишер Примбердиевнинг айтишича, бунда оталар чойхонаси ҳамда меҳмонхона ҳам бунёд этилди.
- Туманимиз ҳокимининг яқинда тадбиркорларга йўллаган Мурожаати кучимизга куч қўшди, - дейди тадбиркор. – Банкдан олинган 1 млрд. сўмдан ортиқроқ кредит ва ўз маблағларимиз ҳисобига, кўриб турганингиздек, кўркам, замонавий иншоотни қуриб битказишга муваффақ бўлдик. Албатта, ниятимиз эзгу: ушбу объект узоқ йиллар мобайнида қишлоқдошларимизнинг энг қувончли кунларига гувоҳ бўлсин.
Объект фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкилланган маросимда туман ҳокимлиги вакиллари қатнашиб, тадбиркорни ва қишлоқ аҳлини самимий қутладилар.
Янги – 2020 йилнинг илк кунидан фаолият юритувчи тўйхонада 20 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.