Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

×

 2020-01-03 16:46:10    1045

PDF yuklash
Chop etish


Шарқий ҳарбий Округ қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмларда ана шу шиор остида ҳарбий ватанпарварлик акциялари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишга асосан ўтказилган тадбирлар доирасида Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм қўмондонлиги Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни” акциясини ўтказди.  Ҳарбий қисмга  ташриф буюрган ўқувчи ёшлар ҳарбийларнинг ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Жанговар қуроллар намойиши, ҳарбийларнинг жанговар чиқишлари уларда катта тассурот қолдирди.

Шунингдек, Фарғона шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда ҳам ҳарбий қисм хизматчилари ўқувчиларга мамлакатимизнинг мудофаа қудрати, унинг сафлари тобора ёш, бақувват ва тажрибали мутахассислар билан тўлиб бораётганини таъкидладилар.


Тадбирларда иштирок этган мудофаа ишлари бошқармаси чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси вакиллари ва фахрийлар ёшларни “Ватанпарварлик ойлиги”да фаол иштирок этишга, туғилиб ўсган диёримизга, она-Ватанимиз Ўзбекистонга садоқатли фарзандлар бўлишга чақирдилар.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.