Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАДБИРКОР БЎЛИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАНЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎКТАЗИШ ТАРТИБИ
2020-01-27 16:07:18 989
Тадбиркорлик субъектларини электрон рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли Қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли Қарорига асосан амалга оширилади.
1. Якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш:
Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма- босқич амалга оширилади.
Паспорт маълумотлари;
Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари,
Тадбиркорлик субъекти ўз электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.
2. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш:
Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
Фирма номини танлайди.
Паспорт маълумотлари;
Давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари (Низом, МЧЖ лар учун 1 кишидан ортиқ бўлса Таъсис шартнома, фермер хўжаликлари учун туман ҳокимининг ер майдони ажратиш тўғрисида қарор);
Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари,
Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.
3. Юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш:
Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;
давлат тилидаги янги таҳрирда таъсис ҳужжатлари;
ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Тадбиркорлик субъекти Давлат хазматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,5 баробари
Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,45 баробари миқдорида маблағ тўланади.
Мурожат учун телефонлар:
Фағона вилояти Савдо-саноат палатаси бош бошқармаси
Хизмат телефони: 73-244-60-09
Бағдод тумани Бандликка кўмаклашиш маркази бўлими
Хизмат телефони: 73-479-18-48
Бағдод тумани Молия бўлими
Хизмат телефони: 73-479-26-36
Бағдод тумани хокимлиги Иқтисодиёт ва саноат бўлими
Хизмат телефони: 73-479-11-02