Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
39 МИНГДАН ЗИЁД ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧ АЛМАШТИРИЛАДИ
2020-01-29 18:52:16 1042
Мамлакатимизда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.
Айни кунларда Бағдод туманида ҳам автоматлаштирилган электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари қизғин давом этмоқда. Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг энергия сотиш бўйича ўринбосари Илҳомжон Қўчқоровнинг айтишича, мазкур жараённинг биринчи босқичида мавжуд 39 минг 920 та маиший истеъмолчи қамраб олинади ва бу жорий йилнинг октябрь ойига қадар давом этади. Иккинчи босқичда эса 2 минг 384 та улгуржи истеъмолчига автоматлаштирилган электр ҳисоблагичлар ўрнатилади.
Эътиборли жиҳати шундаки, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан мутлақо бепул ўрнатилмоқда.
Ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида муаммога дуч келган истеъмолчилар Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг (73) 244-49-50 ишонч телефонига ёки Telegramдаги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” (@HET_admin) каналига мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот ўрнида: жорий йилда корхона томонидан 26 та трансформатор пункти ва
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.