Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОДДА ИЛК ИННОВАЦИОН СВЕТОФОР ЎРНАТИЛДИ – УНИ ПИЁДАЛАР БОШҚАРАДИ
2020-02-25 18:02:42 925
Фарғона ва Қўқон шаҳарларини ўзаро боғлаб турувчи йўлнинг Бағдод туманидан ўтувчи қисмида жойлашган “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида илк инновацион светофор ўрнатилди. Эътиборли жиҳати шундаки, пиёдаларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган бу светофорни пиёдалар бошқаради.
Маълумки, бу йўлдан транспорт воситалари жуда кўп ҳаракатланади, шу билан бирга, ҳудудда мактабгача таълим муассасаси ва умумий ўрта мактаби жойлашган бўлиб, болалар боғча ва мактабга бориш учун йўлнинг айни шу қисмидан ўтишлари керак. Минг афсус, гоҳида пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмларидан кесиб ўтишлари, гоҳида ҳайдовчиларнинг тезлик қоидаларига амал қилмасликлари оқибатида, кўплаб нохуш ҳодисалар юз берарди. Шу сабабли, маҳалла аҳолиси пиёдалар ўтиш йўлагида махсус светор ўрнатиш юзасидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбариятига расмий мурожаат йўллаган эдилар. Аҳоли мурожаати қисқа муддат ичида ижобий ҳал қилинди.
- Бу светофорнинг ўрнатилиши аҳолининг, айниқса, болаларнинг йўллардаги хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади, - дейди маҳалла фаолларидан бири Тожимаҳаммад ака Ортиқов. – Шахсан ўзим боғчага невараларимни ҳар куни олиб келаман ва албатта пиёдалар учун белгиланган йўлакдан ўтаман. Шу кунгача жуда қийналардик йўлдан кесиб ўтишга. Машиналар виз-виз ҳаракатланиб, ҳатто катта ёшдагилар ҳам юрак ютиб ўтишарди. Мана, минг шукр, кўпчиликни ўйлантириб турган масала ҳал этилди, ҳар кунлик ташвишимиздан қутилдик. Бунинг учун раҳбарларимизга минг раҳмат айтамиз.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ аҳолида батальони 2-отряди командири, капитан Шокиржон Мирзақуловнинг айтишича, жорий йилда бошқарма ташаббуси билан тумандан ўтувчи бошқа йўлларнинг ҳаракат тиғиз бўлган қисмларида ҳам шундай замонавий светофорлар ўрнатиш кўзда тутилган.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.