Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

5 ташаббус: БОЛАЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ

×

 2020-02-26 17:34:49    1013

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани маданият бўлими ҳамда Фарғона вилояти мусиқали драма театри раҳбариятларининг ҳамкорликдаги иш режасига мувофиқ, бир гуруҳ театр ходимлари бугун тумандаги 88-махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари учун “Сеҳрли қўзичоқ” номли саҳна кўринишини намойиш қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг биринчи йўналишига мувофиқ, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида ташкилланган бу тадбир болажонлар қалбига чексиз қувонч ва шодлик улашди.

- Ўқувчиларимизнинг жисмоний ва ақлий имкониятлари бироз чекланган бўлса-да, лекин уларнинг ҳам қалбида санъатга иштиёқ, рассомчиликка, мусиқага, адабиётга ҳавас ва интилиш бор, - дейди биз билан суҳбатда мактаб-интернати директори Нигорахон Деҳқонова. – Бизни бу борада доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаётган туман ҳокимлигига ва бошқа ҳамкор ташкилотларга жамоамиз номидан самимий миннатдорлик билдираман. Бугунгидек театр томошалари тез-тез ташкилланиб турса, фарзандларимиз юрагида ниш урган эзгулик уруғлари кун келиб, албатта, ҳосил беради, деб ўйлайман.


Ўқувчилар театр актёрларининг саҳнадаги ҳар бир ҳаракатидан бениҳоя таъсирландилар: айёр тулкининг антиқа найранглари-ю, қонхўр бўрининг хурмача қилиқларидан аччиқланишди, топқир ва ҳозиржавоб қўзичоқнинг зукколигидан эса завқланишди.

Туман маданият бўлими бошлиғи Аҳроржон Хатамовнинг маълум қилишича, ҳамкорлик режасига мувофиқ, вилоят мусиқали драма театри жамоаси бу каби томошаларни йил давомида тумандаги барча таълим муассасаларида, шунингдек, маҳаллаларда намойиш қилиб борадилар.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.