Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ИЗЧИЛ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

×

 2020-02-26 17:37:31    1337

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида оилавий тадбиркорлик изчил ривожлантирилиб, 2020 йилнинг биринчи чорагида 315 нафар фуқарога 10 млрд. сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилади. Бу ҳақда туман ҳокими Алибек Турсунов раҳбарлигида ўтган йиғилишда батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурларига асосан, тижорат банкларининг тумандаги филиаллари томонидан аҳолини кредит маблағлари билан таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, банк-молия муассасалари раҳбарлари ҳамда таъминотчи корхоналар вакиллари қатнашди.


Маълум бўлишича, шу кунга қадар 315 нафар фуқаро оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида банк муассасаларидан имтиёзли кредит олиш истагини билдирган. Жумладан, асаларичиликни йўлга қўйиш бўйича 20 та, бетон-қишт ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш учун 4 та, паррандачилик йўналишида 2 та, томорқада иссиқхона ташкил этиш учун 92 та, тикувчилик йўналиши бўйича 73 та, хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкиллаш бўйича 13 та ва бошқа йўналишларда 114 та лойиҳа кўриб чиқилган бўлиб, туман ҳкомилиги ҳузуридаги “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази” томонидан ижобий хулосалар берилган.

Президентимиз раҳнамолигида аҳолини иш билан таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик, хусусан, оилавий бизнесни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” каби Давлат дастурлари бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, қулай тадбиркорлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган оилалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим омил бўлмоқда. Эътиборлиси, Бағдод туманида тадбиркорликнинг бу йўналишида катта ютуқларга эришаётган оилалар кўп.

 Йиғилишда, маҳаллаларни оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланиб, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатишнинг самарали усуллари муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳолига кредит маблағлари ҳисобига, маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналар раҳбарларига маҳсулотлар нархини асоссиз равишда оширмаслик, уларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш, кредит маблағидан самарали фойдаланишни ташкиллаш ва энг муҳими, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган фуқароларга ҳар томонлама кўмак бериш билан боғлиқ зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.