Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ШАРШАРА”ДА 30 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ
2020-02-27 17:01:53 1004
Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масаласи давлатимиз ҳамда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда тадбиркорлар, ўрта ва кичик бизнес вакиллари дунё мамлакатларида иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боис, мазкур соҳани ривожлантириш, бунинг учун мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга бизнинг юртимизда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бағдод туманида тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакилларининг кафолатланган ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда, улар ижросини амалда тўлиқ ва бир хилда ташкил этиш – барча идоралар ва мансабдор шахсларнинг устувор вазифасига айланган. Бунинг натижасида, туманда тадбиркорлик субъектлари сони йилдан йилга ортиб, халқимиз турмуш даражаси юксалиб бормоқда.
Соҳада узоқ йиллик тажрибага эга бўлган Тоҳиржон Тўйчибоев ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида, тўй ва бошқа маросимларни ўтказишга мўлжалланган замонавий мажмуа барпо этди. Шунингдек, мажмуа қошида ўқув маркази ва бир қанча маиший хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилди.
- Туманимиз ҳокими Алибек Турсуновнинг тадбиркорларга йўллаган мурожаатидан келиб чиқиб, шу ишга қўл урдик, - дейди тадбиркор. – Эл-юртимиз равнақини янада юксалтириш, халқимиз ҳаётининг фаровонлашувини таъминлаш йўлида озми-кўпми ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман, албатта. Насиб қилса, тадбиркорликнинг бошқа йўналишларида ҳам “пишитиб” қўйган лойиҳаларимиз бор – уларни ҳам босқичма-босқич амалга оширамиз.
Мажмуанинг фойдаланишга топширилиши натижасида, бу ерда 30 та иш ўрни яратилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.