Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

3-ИДУМИ ЎҚУВЧИСИ ЎЗБЕКИСТОН-ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИДА БЕПУЛ ЎҚИЙДИ (агар ўзи истаса...)

×

 2020-03-02 18:45:49    1160

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 26-29 февраль кунлари Ўзбекистон-Шарда университетида “Талабаликка бир қадам” шиори остида аниқ ва табиий фанлар бўйича фан олимпиадалари ўтказилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси ҳамда Шарда университети ҳамкорлигида ўқувчи ёшларнинг билимларини халқаро талаблар доирасида синовдан ўтказиш, Шарда университети фаолиятини тарғиб этиш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича ўтказилган фан олимпиадасида мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларининг 9-11-синфларида таҳсил олаётган 2 минг 400 нафар, жумладан, Бағдод туманидаги 3-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Ҳусанбой Ғойиббердиев қатнашди.

– Фан олимпиадаларига қатнашиш истагида бўлган ўқувчилар олдиндан онлайн тарзда рўйхатдан ўтказилиб, ҳар бир фан бўйича иштирокчиларнинг рўйхати шакллантирилди, – дейди Ўзбекистон-Шарда университети ректори Анвити Гупта. – Ўқувчилар компьютерда махсус тест саволларига жавоб бериш орқали ўз билимларини синовдан ўтказди. Натижалар эса шу пайтнинг ўзида чиқарилиб, иштирокчиларга маълум қилинди. Бу фан олимпиадасининг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлади. 

Фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари махсус сертификат билан тақдирланиши, шунингдек, тўртта фандан барча синфлар бўйича 1-ўринни қўлга киритган ўқувчилар Ўзбекистон-Шарда университетида бюджет асосида, яъни бепул ўқиш ҳуқуқини қўлга киритиши белгиланган эди. Бундан ташқари, олимпиадада 2-ўринга сазовор бўлган ўқувчилар мазкур университетда ўқишни истаса, шартнома суммасининг 50 фоизи, 3-ўринни олган ўқувчилар эса шартнома суммасининг 30 фоизи миқдорида имтиёз олиш имконига эга бўлиши ўқувчилар ўртасида рақобатни оширди. 


– Ушбу олимпиада билимларимизни синовдан ўтказиш имконини берди, – дейди Ҳусанбой Ғойиббердиев. – Тест саволларига тўғри жавоб беришга ҳаракат қилдим ва якунда 96 балл жамғаришга муваффақ бўлдим. Бу – энг юқори балл эканини айтишмоқда. Энг муҳими, биз ёшларга мана шундай имкониятлар яратиб берилаётганлигидан, устозларим, яқинларим, айниқса, дадажонимнинг ишончини оқлаганимдан жуда-жуда хурсандман.

Ҳусанбой, юқорида айтилганидек, ҳозир 9-синф ўқувчиси – Шарда талабаси бўлиши учун ҳали вақт бор. Унгача Фарғона шаҳрида янги барпо этилаётган Президент мактабида таҳсил олишни мақсад қилган билимдон тумандошимиз айни кунларда ҳам тинимсиз ўқиш-ўрганиш билан банд.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.