Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
1102025-04-21 17:18

21/04/2025 | КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ БОШЛАНДИ

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2085559332008325.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2085559332011910.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2085559332025055.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2085559332027445.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2085559332028640.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2085559332029835.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2085559332031030.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2085559332032225.jpg
Бугун юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V-Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди. Бағдод туман Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган тантанали тадбирда Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев иштирок этиб кириш сўзи билан очиб берди. Камолга етаётган ёш авлоднинг маънавий оламини гўзал туйғулар, эзгу ниятлар билан бойитиш, Ватан қадрини сингдиришда китобнинг аҳамияти беқиёс эканлигини алоҳида таъкидланди. Аслида, “Китобхонлик ҳафталиги”ни ўтказишдан бош мақсад жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларни мунтазам равишда мутолаа қилишга ундаш, шунингдек, ижодий ва танқидий тафаккурни ривожлантиришга хизмат қиладиган маданий-маърифий муҳитни шакллантиришдан иборатдир. Тадбирда иштирок этган мутасадди раҳбарлар кутубхона учун турли китоблар жамланмасини тақдим этишди. Унда сўз олганлар “Китобхонлик ҳафталиги”нинг мазмун-моҳияти ва ҳафталик доирасида режалаштирилган тадбирлар, ижодий учрашувлар, кўрик-танлов ва мусобақаларда фаол иштирок этишларини билдиришди. Азиз китобсеварлар! Барчангизни ҳафталик тадбирларда фаол иштирок этишга чақирамиз! Китобга бўлган муҳаббатни янада юксалтиришга биргаликда ҳисса қўшайлик! Мазкур ҳафталик 27 апрелга қадар давом этади. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz