Бағдод тумани “Қўштегирмон механизатори” ММТП даги “Норйўлдош” фермер хўжалиги дала майдонида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Қишлоқ хўжалиги, хусусан, ғўза майдонларида биринчи комплекс ишловни сифатли ва тизимли амалга ошириш масалаларига бағишланган семинарда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов иштирок этди.
Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев, унинг тегишли ўринбосари, жамоатчилик назорати кенгаши аъзолари, сув етказиб бериш хизмати масъуллари, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари масъуллари, фермерлар ва соҳага дахлдор идоралар раҳбарлари қатнашган тадбирда мутахасислар томонидан ғалла, пахта майдонларида кечиктириб бўлмас агротехник тадбирларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича маслаҳатлар берилди.
Чигитни 76х10 схемада экилгани, ер ҳамда кўчат сони ортиши ҳисобига қўшимча самарадорликка эришилган. Айни жараёндаги агротехник тадбирлар, янги технологиялар ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.