Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат: “Янги ҳаёт” кўчасининг 25 йиллик орзуси эртагаёқ ушалади

×

 2021-04-24 14:38:46    1641

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқда “Янги ҳаёт кўчасининг 25 йиллик орзуси ушаладими?” сарлавҳа остида эълон қилинган мурожаат Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими бошлиғи З.Усмонов, ҳудуддан сайланган депутат И.Аҳмедов ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида ўрганиб чиқилди.

 

Ўрганиш давомида, “Самандарак” МФЙ таркибидаги “Янги ҳаёт” кўчасида тармоқ чиндан ҳам тортилгани, аммо ичимлик суви етиб келмаслиги аниқланди. Мазкур кўчадан 250-300 метр масофада жойлашган сув минораси кўздан кечирилгач, муаммо у қадар катта эмаслиги, озгина қунт ва соҳавий билим билан ҳолатни бартараф этиш мумкинлиги ойдинлашди. Гап шундаки, сув минораси ва тармоқларда айрим носозликлар бор. Уларни таъмирлаш учун пайвандчи-чилангарлар жалб қилинади.

 - Эртагаёқ ҳал қиламиз, - деди “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими бошлиғи Зафаржон Усмонов. – Дам олиш куни бўлишига қарамасдан, муаммони албатта бартараф қиламиз ва бу бўйича ҳеч қандай масала қолдирмаймиз. Ташкилотимиз халқ учун ишлайди!

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.