Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби битирувчиларига сертификатлар топширилди

×

 2023-02-24 19:01:52    185

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилган эди. Эътиборлиси, Бағдод туманидан 21 нафар фуқаро ушбу даргоҳдаги таҳсилни муваффақиятли тамомлади ва энди улар мустақил тарзда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари мумкин. 

Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби битирувчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Саиджон Давлатов иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар билан учрашди, уларнинг келгусидаги режалари ҳамда бизнес лойиҳалари билан яқиндан танишди.

Таъкидландики, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув кадрлари, шу жумладан олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, менежмент каби талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича магистрлар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш; иқтисодиётда эркин рақобат муҳитини шакллантириш, молия бозорларида монопол мавқега эга корхоналарга қўлланилган имтиёз ва преференциялар самарадорлигини баҳолаб бориш ва тегишли масалалар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш; оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олишни мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш каби вазифаларни ўз олдига қўйган.

Тадбир якунида масъуллар, изланувчан ва ташаббускор, кўзланган мақсадларга эришишда ўз билими ва салоҳиятига таянувчи бўлғуси тадбиркорларга муваффақиятлар тилашди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.