Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда 50 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

×

 2023-05-17 17:46:51    125

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 50 нафарига Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан замонавий тикув машиналари топширилмоқда. 

Мазкур тикув машиналари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида бепул тақдим этилмоқда.

“Қаҳат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Авазбек Имомов томонидан “маҳаллабай” ўрганишлар давомида айни ҳудудда яшовчи Жумагул Эшонқулова “Аёллар дафтари”га киритилган. 

Ўз хонадонида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун тикув машинаси олишда кўмак сўраган Жумагулнинг мурожаати ечими узоққа чўзилмади. Бугун унга ҳам замонавий тикув машинаси топширилди.

Шунингдек, “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳтасархон Набиевага ҳам замонавий тикув машинаси топширилиб, иш фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш мақсадида фаол тадбиркорларга бириктирилди.

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ўз тадбиркорлигини бошлаш арафасида турган аёлларга тикув машиналарини топширар экан, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида алоҳида тўхталди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.