Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

30 йил кутилган тиббиёт маскани 30 кунда фойдаланишга топширилди

×

 2021-04-24 15:35:13    1747

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани марказидан қарийб 25 км. масофада жойлашган Қосимобод қишлоғи пайдо бўлибдики, шу кунга қадар бу томонларда бирламчи тиббиёт муассасаси мавжуд бўлмаган. Аҳоли ўз саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун 13 км. йўл босиб, энг яқин ҳудуддаги шифохонага ёки туман  марказига бориши керак эди. Қишлоқда янги тиббиёт маскани фойдаланишга топширилгач, энди бунга зарурат қолмади.

Туман ҳокими февраль ойи охирида “маҳаллабай” тизими асосида иш ташкил этиш мақсадида ушбу қишлоқ кўчаларини бирма-бир пиёда кезиб чиққан, аҳоли муаммоларини манзилли тарзда ўрганган эди. Шунинг натижасида, ҳудудда тиббий хизмат кўрсатиш пункти йўқлиги маълум бўлди ва бу муаммони зудлик билан бартараф қилиш чоралари белгиланди.

Кўпдан буён фойдаланишсиз турган бино бўлажак тиббиёт маскани учун ажратиб олинди ва бу ерда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Эътиборлиси, янги ижтимоий соҳа объекти қурилиши учун давлат бюжетидан “бир тийин” ҳам сарфланмади: барчаси халқнинг бирдамлиги, аҳил-иноқлиги ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. Қарийб бир ой давом этган таъмирлаш ишлари якунлангач, бу ерда 18 та янги иш ўрни яратилиб, кеча-ю кундуз ишловчи тез ёрдам бригадаси фаолияти йўлга қўйилди.


Янги тиббиёт маскани Қосимобод ва Гулистон қишлоқларида мавжуд 300 га яқин хонадонга хизмат кўрсатади.

Муассасанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари қатнашди.   

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.