Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Даштдаги боғча биноси “Обод қишлоқ” дастури доирасида таъмирланди

×

 2022-10-04 17:42:02    229

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 34-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти “Обод қишлоқ” дастури доирасида таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфага келтирилди. Бунинг учун 341 млн. сўм маблағ сарф этилди. Мактабгача таълим бўлимининг кадрлар билан ишлаш шўъбаси мудири Муҳайёхон Камолованинг маълум қилишича, ушбу муассаса авваллари анчайин хароб ҳолатда эди.

- Ҳаттоки болалар учун овқат тайёрлашга ҳам етарлича шароит йўқ эди бу боғчада, - дейди М.Камолова. – Дастур доирасида янги ошхона биноси қурилди, маънан эскирган эшик ва ромлар янгисига алмаштирилди, чегара деворлари тўлиқ таъмирланди ва хоналарнинг пол қисми тўлиқ янгиланди. Қишлоқ аҳолиси бунёдкорлик ишларидан жуда мамнун, раҳбарларимизни дуо қилишяпти.

Куни кеча мазкур бино тантанали тарзда фойдаланишга топширилди. Тадбирда мактабгача таълим бўлими мудири Озодахон Зияева, соҳа фахрийлари ҳамда маҳалланинг улуғ ёшдаги онахонлари қатнашди ва унда сўз олганлар тизимда юз бераётган давомли ўзгаришлар хусусида фикр юритдилар.

Янгича кўриниш олган мактабгача таълим ташкилотида 4 та гуруҳ шакллантирилиб, 120 нафар бола қамраб олинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.