Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик ҳамшира “йилнинг энг яхши ҳамшираси” сифатида эътироф этилди

×

 2023-05-12 17:13:18    162

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан, юртимизда ҳам кенг нишонланади. Ушбу санада “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловларининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимини ҳам ўтказиш анъана тусини олган.

Эътиборлиси, бу йилги танловда Бағдод тумаани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамшираси Раҳимахон Чўлпонова “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” номинациясида биринчи ўринни қўлга киритди.

Танловни ўтказишдан мақсад, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари орасидан ўз касбининг моҳир эгаларини аниқлаш ва уларни эътироф этиш, ходимлар ўртасида ўз касбига нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш, ходимларнинг ўз касбий билим ва малакаларини ошириб боришини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танлов ҳар йили ўтказилиб, ходимлар фақат 3 йилда бир марта танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Унда 28 ва ундан юқори ёшдаги ўз соҳасида камида 10 йиллик иш стажига эга бўлган ва охирги иш жойида камида 3 йилдан бери ишлаётган, маълумотидан қатъи назар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Жорий йил ушбу танловда мамлакатимизда фаолият юритувчи ўрта тиббиёт ходимлари 8 та номинация бўйича беллашдилар. Республика босқичида ҳар бир йўналиш бўйича 3 нафар (1-, 2- ва 3-ўринларда) жами 24 нафар ўрта тиббиёт ходими ғолиб деб топилиб, "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони, диплом, рағбатлантирувчи мукофот ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

-  Ҳамкасбимизнинг ушбу ютуғи барчамизни бирдек қувонтирди. Кўп йиллик тажрибага эга бўлган Раҳимахон опа Чўлпонова соҳада ўзига хос мактаб яратган ходимлардан бири. Унинг муваффақияти ёш ҳамшираларни янада масъулият билан ишлашга, билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришга ундаб, янгидан-янги зафарлар сари илҳомлантиришига ишонаман, - дейди кўп тармоқли марказий поликлиника катта ҳамшираси Шарофатхон Содиқова.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.