Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Таниқли сўз устаси болалар ва уларнинг яқинларига байрамона кайфият улашди

×

 2023-06-01 18:31:43    137

PDF yuklash
Chop etish


1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Гулистон шаҳарчасидаги Марказий маданият уйида таниқли сўз устаси Валижон Шамсиев ҳамда "Лайли ва Мажнун" эстрада гуруҳи иштирокида концерт дастури ташкил этилди. 

Бағдод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари Қаҳрамон Миртазақулов концерт дастури аввалида сўз олиб, юртимизда амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар, эзгу ҳаракатлар замирида фарзандларимизнинг бахту-иқболи, фаровон келажаги мақсад қилиб қўйилганини алоҳида таъкидлади. 

Концерт дастурининг асосий меҳмонлари - қизиқчи Валижон Шамсиевнинг ичакузди ҳангомалари ҳамда "Лайли ва Мажнун" гуруҳи томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар томошабинларга байрамона кайфият улашди.

Туман Маданият ва туризм бўлими бошлиғи Ахроржон Хатамовнинг маълум қилишича, ушбу концер дастури Фарғона вилояти ҳокимининг жорий йил 8 майдаги "Фарғона вилоятида миллий маданиятни янада ривожлаштириш, аҳолининг маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда аҳоли ва ёшларнинг маданий дам олишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  159-11-0-Q/23-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Концерт дастури томошабинларда ёрқин таассуротлар қолдирди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.