Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БОШ ҚОМУСИМИЗ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИНИНГ 27 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2019-12-06 16:25:21    1116

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллик йилларида мамлакатмизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорликлар, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин яратиб берган Конституциямизга – ҳаётимиз қомуси, дея таъриф берилади. Шу боисдан ҳам унинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ўстиришнинг зарур шартидир.

Ушбу фикрлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Бағдод тумани ҳокимлиги мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан дебоча олган тантанали тадбирда яна бир бора эътироф этилди.


Тадбир аввалида туман ҳокими Алибек Турсунов сўз олиб, Конституцияда фуқароларнинг аҳиллиги, халқимизга хос одамийлик, қадриятларга ҳурмат каби фазилатлар ўз аксини топгани, биз фуқаролар Конституциямиз ва унинг асосида қабул қилинган, ҳаётимизга татбиқ этилаётган қонунларни ҳимоя қилишни билишимиз лозимлигини, бу эса ҳозирги замоннинг энг муҳим шартларидан эканини таъкидлади.

Туман прокурори Мирзобедил Назаровнинг алоҳида урғулашича, халқимизнинг бутун хоҳиш-иродаси акс этган Конституциямизда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари билан бирга, миллатимизга хос кўп асрлик ҳуқуқий ва маънавий қадриятлар инобатга олинган.


Дарҳақиқат, мустақил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган Конституция халқимизнинг мустақиллик ва миллий давлатчилик истиқболини белгилаб берди. Конституция – жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий, сиёсий-ҳуқуқий жиҳатларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу боис, диёримизда Конституциянинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларининг тарғиботи самарадорлигини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Тантанали тадбирда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ўзининг фидокорона меҳнати, юксак инсоний фазилатлари билан кўпчиликка намуна бўлаётган бир гуруҳ фаолларга туман ҳокимлигининг Ташаккурномаси ҳамда эсталик совғалари топширилди.


Тадбир якунида туман маданият бўлими ходимлари, таниқли санъаткорлар, мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимларида фаолият юритувчи педагоглар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, дилрабо рақслар, шунингдек, 16-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг чиқишлари барчага байрамона кайфият улашди.

Туманда мавжуд барча корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.