Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Водий овози”нинг туман босқичи ўтказилди

×

 2021-04-26 15:46:33    1658

PDF yuklash
Chop etish


“Чўринди” маданият саройида “Водий овози” Республика кўрик-танловининг Бағдод тумани босқичи бўлиб ўтди. Низомга биноан, анъанавий ижро, эстрада ва академик ижро йўналишларида ўтказилган мазкур кўрик-танловда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларидан 20 нафардан зиёд ҳаваскор ёшлар қатнашиб, ўз иқтидорларини намойиш қилдилар.

 

Даставвал туман маданият бўлими раҳбари Аҳроржон Ҳатамов сўз олиб, кўрик-танлов низоми, ҳакамлар ҳайъати таркиби, иштирокчиларни баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумот берди.

- Ушбу кўрик-танлов ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишларни доимий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, халқимизнинг бой маънавий меросини асраб-аввайлаш, миллий маданиятни тарғиб этиш, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 25 декабрда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ёшлар форуми”да берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида таъсис этилган, - деди А.Ҳатамов. – Бунда иштирок этаётган ёшларнинг ҳар бири ғолибликка муносиб. Ҳудудларда фаолият юритаётган маданият марказларида малакали устозларни бириктирган ҳолда истеъдодли ёшлар билан мунтазам равишда машғулотлар олиб борамиз.


 Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчини Низом талаблари асосида баҳоладилар. Якунда эса, ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилди.

 Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.