Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фахрий педагогларга туман ҳокимининг байрам табриги ва эсдалик совғалари топширилди

×

 2022-10-01 17:03:08    226

PDF yuklash
Chop etish


1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов кўп йиллар давомида таълим-тарбия тизимида фаолият юритган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрий педагогларга байрам табриги ва эсдалик совғаларини юборди.

Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева туман ҳокимининг эзгу тилаклари йўғрилган табрикномани ўқиб эшиттираркан, кўрсатилган бундай эътибордан мамнунлик ва миннатдорлик ҳисси балқиди фахрийлар чеҳрасида.

- Туманимизда юз бераётган ўзгаришлар, барча соҳаларда бирин-кетин эришилаётган ютуқлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кўриб-эшитиб турибмиз, - дейди устоз педагог Дамирахон Юсупова. – Айниқса, халқ таълими ва мактабгача таълим тизимида қўлга киритилаётган давомли зафарлар бизни ҳам хурсанд қилади. Соҳа ходимларига кўрсатилаётган эътибордан, уларнинг машаққатли меҳнатлари эътирофидан бошимиз кўкка етди. Бугунгидек қувончли кунда бизни йўқлагани учун туманимиз ҳокимига раҳматимизни етказасиз.

Тўлқиной Тожиеванинг маълум қилишича, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, устозлик мақомига эришган йигирмадан зиёд фахрийларга туман ҳокимининг байрам табриги ҳамда эсдалик совғалари манзилли тарзда етказилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.