Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди

×

 2023-06-01 18:30:05    137

PDF yuklash
Chop etish


Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчи ҳисобланади.

Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими фаоллар залида “Ҳар бир болага меҳр-эътибор” шиори остида “Болалигим - пошшолигим” номли байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирга мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг фарзандлари таклиф этилди. Эртамиз давомчилари бўлган болажонларнинг бугунги қувончига туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари шерик бўлди.

Тадбирда иштирок этган 160 нафар болажонларга туман ҳокимлиги ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмасининг байрам совғалари улашилди. Байрам тадбирида соҳа вакиллари ва болажонлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар,  эртакнамо дастурлар намойиш этилиб, болажонларнинг кўнгиллари шод этилди. Мазкур сана олдидан болалар ўртасида ўтказилган турли спорт мусобақалари ва кўрик-танловларда ғолиб чиққанлар муносиб рағбатлантирилди.

Шунингдек, бугунги байрам муносабати билан мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида якка тартибда таълим олаётган 58 нафар ўқувчилар ҳолидан ҳам хабар олиниб, байрам совғалари тоширилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қаҳрамон Миртазақулов иштирок этди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.