Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мирзаободда аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган трансформатор таъмирланди

×

 2023-06-05 17:30:20    133

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан режа-дастурга асосан ҳудудларда электр тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Мирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 247-трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Трансформатор пунктини бўяш, монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш, ҳимоявий ҳудудни ободонлаштириш, шунингдек, ҳаво узатиш тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш ишлари бажарилди. Эътиборлиси, ушбу трансформатор пунктидаги носозлик истеъмолчилар эътирозига сабаб бўлаётган эди. 

Маълумот учун, ушбу мавсумда 143 та трансформатор пункти ва 335,6 км. узунликдаги тармоқни жорий таъмирлаш, 66 та транформатор пункти ва 171,1 км. узунликдаги тармоқни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, 772 ва км. узунликдаги тармоқларини дарахт шоҳларидан тозалаш ишлари олиб борилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.