Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдоддаги “Ҳунармандлар маркази”да 400 турдан зиёд сумкалар тайёрланмоқда
2022-08-22 13:36:30 242
Бағдод туманидаги “Ҳунармандлар маркази”да янги иш бошлаган тикув цехида 400 турдан ортиқ сумкалар тайёрланиб, мамлакатимиз ички бозорларига чиқарилмоқда. Айни пайтда бу ерда 60 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган. Яқин ойлар ичида иш ўринлари сони 200 тага етказилиши кутилмоқда.
- Ушбу цехимиз Учкўприк туманидаги “Golech textile” масъулияти чекланган жамиятининг филиали ҳисобланади, - дейди иш бошқарувчи Мансуржон Абдуқулов. – Дастлаб 30 нафар ишчи билан иш бошладик бу ерда, мана, ҳозир 60 нафардан ошди иштиларимиз сони. Уларга “ишбай” усулида – 1 миллиондан 4 миллион сўмгача ойлик иш ҳақи тўлаймиз. Тушлик корхона ҳисобидан бўлади. Насиб қилса, ишчилар учун ташув транспортларини ҳам йўлга қўймоқчимиз.
Иш бошқарувчининг маълум қилишича, мамлакатимиздан ҳаж ва умра сафарига юборилаётган зиёратчилар учун таниқлилик белгилари мавжуд бўлган сумкалар ва ўқувчилар сумкаларига катта ададда буюртмалар олинган. Ҳозирда ушбу буюртмаларни сифатли ҳамда белгиланган муддатларда тайёрлаб етказиб беришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Бугун Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов ушбу тикув цехида бўлиб, бундаги жараёнлар, ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.