Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллада тарғибот тадбири ўтказилди
2022-08-23 19:44:21 262
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Бағдод тумани бўлинмаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда маданият бўлими ҳамкорлигида "Чўринди" маданият саройида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида олимлар, ижодкорлар, спортчи ёшлар ҳамда санъат ва маданият соҳаси вакилларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи иштирокида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда тарғиботчилар иштирок этди.
Тадбир давомида олимлар, ижодкорлар, спортчи ёшлар ҳамда санъат ва маданият соҳаси вакиллари ўз ижод намуналари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашишди.Шунингдек, нуроний отахон ва онахонлар Янги Ўзбекистонда Юртбошимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларга шукроналик билдириб, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини тилиб дуо қилдилар.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.