Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Каримбобода электр таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда

×

 2023-02-09 18:50:42    186

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Каримбобо" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида амалий ишлар бошланди. Жумладан, куни кеча "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан етказиб берилган 19 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 

Туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Давлатжон Собировнинг маълум қилишича, давлатимиз раҳбарининг 72-сонли Қарорига мувофиқ, ушбу маҳаллага 160 кВа ли янги трансформатор ҳам ўрнатилади.

- Мавжуд 456-сонли трансформатор "юк"ини енгиллатиш ва бунинг натижасида маҳаллий аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсад қилинган, - дейди Д.Собиров. 

Янги ТП ўрнатилиб тармоқ тортилгач, 300 дан зиёд хонадонга электр энергиясини сифатли етказиб бериш имкони яратилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.