Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабда ўқувчиларга замонавий касб-ҳунарлар ўргатиш учун устахона ташкил этилиб, зарур жиҳозлар учун 110 млн. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди

×

 2023-02-22 17:25:32    190

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга 10 турдаги касб-ҳунар ўргатилиши йўлга қўйилди. Бунинг учун таъмирталаб бино негизида замонавий устахона мажмуаси ташкил этилди ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминлашга туман бюджети маблағлари ҳисобидан 110 млн. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб-ҳунар ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан, ҳудудларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилиши белгиланган эди.

- Мактабимиз туман марказида жойлашгани сабабли, ўқувчиларимизда асосан компьютер дастурчилиги, фотография хизмати, спорт-соғломлаштириш, қандолатчилик, тиббий хизмат ва тикувчилик каби йўналишларни ўрганишга иштиёқ кучли, - дейди мактаб директори Наргизахон Насриддинова. - Буларга қўшимча тарзида, нонвойчилик, пардалар чикувчиси, каштачилик ва сартарошлик ҳунарини ўргатишни ҳам йўлга қўйдик. Мазкур касб-ҳунарлар билан 487 нафар ўқувчи қамраб олинган. Мактабимизда ҳозирга қадар рус ва инглиз тиллари ўргатилаётган бўлса, келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларга немис тилини ўргатиш учун қўшимча дарс соатлари ажратилади.

Устахонани жиҳозлаш учун замонавий тикув машиналари, бичув столлари, пишириқ ускуналари, компьютер жамланмалари ва бошқа зарур воситалар харид қилиниб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.