Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар ташаббуси: бағдодлик фаоллар туманда замонавий Ёшлар марказини барпо этиш таклифини илгари суришмоқда

×

 2023-02-22 17:26:56    214

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун бағдодлик бир гуруҳ фаоллар Ёшлар марказини барпо этиш таклифини илгари суришмоқда. Мазкур таклиф лойиҳаси "Ташаббусли бюджет" ахборот порталига киритилди.

Лойиҳага кўра, марказ ахборот технологиялари, замонавий касб-ҳунарлар ҳамда хорижий тилларни ўргатишга мўлжалланган аудиториялар, ёшлар кутубхонаси, шунингдек, шахмат тўгараги учун махсус жиҳозланган хоналарни ўз ичига олади.

- Туманимиз ёшлари ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш орқали компьютер дастурчилигини ўрганиши, касб-ҳунар ёки хорижий тилларни пухта ўзлаштириш имкониятларини қўлга киритишлари мумкин, - дейди Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлинмаси раҳбари Орзимурод Абдураҳмонов. - Агар лойиҳамиз етарли миқдорда овоз тўпласа ва янги марказ барпо этилса, бир ҳафтада 650 нафар йигит-қиз ўз вақтини мазмунли ўтказади. Энг муҳими, марказда ўқув курслари ва машғулотлар мутлақо бепул бўлади.

Маълумот учун: шу кунга қадар "Ташаббусли бюджет" ахборот порталига Бағдод тумани фуқаролари томонидан киритилган лойиҳалар сони 187 тага етди. Мазкур лойиҳаларни кўриб чиқиш 26 февралдан бошланса, маъқул топилган лойиҳаларга овоз бериш жараёни 18 март санасидан старт олади. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.