Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хитойдаги ички йўллар шағалланди, тез орада асфальт ётқизилади

×

 2023-03-28 15:46:24    175

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.

Жумладан, "Хитой" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллабай ўрганишлар давомида ички йўлларни таъмирлаш бўйича аҳоли томонидан билдирилган мурожаатга кўра, давлатимиз раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллаларда инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори асосида, Янгиобод кўчасининг 1 километр қисмига шағал ётқизилди. Яқин кунларда асфальтлаш ишлари бошланади. Режадаги ишлар учун 450 млн. сўм маблағ ажратилган.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.