Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шўроқер маҳалласида 2 та янги трансформатор пункти ўрнатилиши эвазига 360 дан зиёд хонадонни сифатли электр энергияси билан таъминлаш кўзда тутилган

×

 2023-04-08 16:56:41    151

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар ҳудудларда жадал давом этмоқда.

Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган амалий тадбирлар натижасида кўп йиллик мавжуд муаммолар ҳал этилиб, маҳалла ва гўшалар кўркам қиёфа ҳам касб этмоқда.  

Хусусан, айни қарор ижроси доирасида “Шўроқер” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аҳоли хонадонларида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Жумладан, маҳаллада 65 дона янги темир-бетон таянчлар ҳамда қуввати 160 кВА бўлган 2 та янги трансформатор пункти ўрнатилди. Лойиҳада, шунингдек, 1 минг 500 метр масофада замонавий турдаги СИП кабеллари - янги ҳаво тармоқлари тортилиши ҳам белгиланган. 

Мазкур ишлар маҳалладаги 360 дан зиёд аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.