Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда ҳам пилла терими бошланди

×

 2023-05-12 17:08:18    131

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида пиллачилик бўйича ўзига хос мактаб яратилган. Бу йилги мавсумда 2 минг 250 қути ипак қурти асосан плёнка остида парваришланди. Натижада, бағдодлик пиллакорлар чиллаки ҳосилдан мўл даромад олиниши учун муносиб замин яратдилар.

– Ипак қурти парваришлашнинг въетнамча усули афзалликлари кўп, – дейди “Бағдод агропилла” МЧЖ раҳбари Рўзимуҳаммад Пўлатов. – Бунда намлик яхши сақлангани сабаб, барг озуқаси исроф бўлмайди. Энг асосийси, анъанавий усулга нисбатан ҳосил тез етилади. Пилла етиштириш бўйича "Нурли тонг" пиллачилик кластер корхонаси билан шартнома тузиб, янги услубда иш ташкил фермерлар ва касаначилар шартномани ошиғи билан бажаришни мақсад қилишган.

Туманда узоқ йиллар давомида ипак қурти парваришлашнинг ҳадисини олган пиллакорлар кўп. "Қирқволида" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Нозимахон опа Саломова ана шундай тажрибали пиллакорлардан саналади. Жорий йилда унинг хонадонида 1 қути ипак қурти парваришланди. Бугун унинг ва маҳалладаги аёлларнинг қувончи чексиз. Туманда пилла териш мавсуми айнан шу хонадондан бошланди. 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов моҳир пиллакор билан дилдан суҳбатлашиб, туманда соҳа ривожига қўшаётган ҳиссасини алоҳида таъкидлади ва эсдалик совғаларини топширди.

- Пиллачилик билан 17 йилдан бери шуғулланаман, камлик кўрганим йўқ. "Саломов Абдуқаҳҳор" тутчилик звеноси аъзосиман. Иш стажим юряпти, олган даромадимиз ҳисобига рўзғорнинг кам-кўстини бутлаяпмиз. Насиб бўлса, бу йил 85 килограмм ҳосил олишни кўзлаб турибман, - дейди хонадон соҳибаси.

Туманда ушбу мавсумда 147 тонна “чиллаки ҳосил” етиштириш кўзланган. Етиштирилган ҳар бир килограмм пилла учун қабул жойида 32 минг сўмдан тўлов қилиниши белгиланган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.