Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

246 НАФАР БОЛАГА МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ

×

 2018-12-05 11:45:48    1583

PDF yuklash
Chop etish


3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Туманимиздаги 88-ёрдамчи мактаб-интернатида таълим-тарбия олаётган ўқувчилар учун байрам тадбири ташкилланди.Муҳташам даргоҳда ташкилланиб, “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!” деган эзгу ном билан аталган тадбирда туман ҳокими (в. б.) А. Турсунов, туман прокурори М. Назаров, туман ИИБ бошлиғи Ж. Ҳасанов, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, саховатпеша тадбиркорлар, таълим муассасаси ходимлари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкилланган ушбу тадбир давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан ногиронлиги мавжуд фуқароларга кўрсатилаётган давомли ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди. Тадбир аввалида туман ҳокими Алибек Турсунов сўз олиб, бунда йиғилганларни қўшалоқ байрам – 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни ҳамда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги билан муборакбод этди. Ҳозирда мазкур даргоҳда 246 нафар ўқувчи таълим ва тарбия олмоқда. Педагогик жамоа бу ўғил-қизларнинг ҳар бирига меҳр қўйган, улар келажакда она Ватан корига елка тутувчи инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида астойдил меҳнат қилмоқда.Туман ҳокими Алибек Турсунов тадбирни очиб берар экан, юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаётганини урғулаб, билим олишда юқори натижаларни қайд этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқларини топширди. Тадбирда, шунингдек, Қўқон Давлат педагогика институти ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этди.Тадбир якунида ўқувчиларга иссиқ кийим-бош, ўқув қуроллари, ўйинчоқлар ва ширинликлардан иборат байрам сов-ғалари тантанали тарзда топширилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.