Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-03-04 18:15:11    997

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Пайшанба, якшанба кунлари бозор ёнидан ўтиш азоб” сарлавҳаси билан тарқатилган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

аввало, мурожаатда таъкидланганидек, Бағдод тумани “Деҳқон бозори” МЧЖ Фарғона-Қўқон йўли ёқасида жойлашган ва бу ҳолат транспорт ва пиёдалар қатнови билан боғлиқ айрим ноқулайликларга сабаб бўлиб келаётган эди. Туман ҳокимлиги буни инобатга олган ҳолда, бозор кунлари (пайшанба ва якшанба) бу йўлда транспорт қатновини вақтинча чеклаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш бўйича зарурий чораларни амалга ошириб келмоқда.

Бундан ташқари, туман ҳокимининг 2018 йил 28 ноябрдаги қарорига мувофиқ, туман марказидан четроқда намунавий лойиҳа асосида замонавий савдо мажмуасини қуриш, унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдонларини ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари якунига етгач, мурожаатда келтирилган муаммо батамом бартараф этилади.