Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ”: “ФЕРГАНА-СПИННИНГ” МЧЖГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ
2021-12-23 15:54:34 632
“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бугунги кунда солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб улгурди. Бинобарин, Бағдод тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан хам тадбиркорларга кўмак берилиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш кўлами кун сайин ортиб бормоқда.
Бағдод тумани Давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходимлари аралашуви билан тумандаги “Фергана-Спиннинг” МЧЖнинг қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган ортиқча 6.0 млрд. сўм пул маблағлари жамиятнинг ҳисобрақамига ўз эхтиёжларига сарфлаши учун қайтириб берилди. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси хамда туман инспекцияси ходимларининг амалий ёрдами билан ушбу маблағ қайтарилгач, жамият бу маблағни туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг 2021 йил пахта ҳосилидан бўлган қарздорлиги, жамиятнинг кредитдан бўлган қарздорликлари ва бошқа зарурий харажатларга йўналтириш имконияти яритилди.
С.НУРМАТОВ,
Бағдод тумани Давлат солиқ инспекциясининг
Тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш шўъбаси бошлиғи.