Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-07-04 16:56:47    585

PDF yuklash
Chop etish


“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали судлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.

Ушбу фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани суди раиси вазифасини бажарувчи А.Омонов, Фарғона вилоят суди судьяси Ф.Сидиқова, Фағона туманлараро маъмурий суди судьяси Э.Ортиқов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судьяси О.Жиянов томонидан Бағдод туманидаги “Чўринди” ва “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари биносида сайёр қабуллар ўтказилди. 

Қабуллар давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди ва уларни қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.