Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
6832025-11-19 14:30

СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2107435844742640.jpg
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражаси ни ошириш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда суд тизимини рақамлаштириш, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Судлов фаолиятининг очиқлиги ва халқчиллигини таъминлаш, рақамлаштириш орқали фуқаролар ҳамда юридик шахслар учун қулай ликлар яратиш борасида ҳам бир қатор муҳим вазифалар белгилаб олинган. 2025 йил 31 октябрь № 16-17 (8333-8334) Айнан шу масалаларни самарали ҳал этиш, судлар фаолиятини янада шаффоф, тезкор ва фуқаролар учун енгил қилиб ташкил этиш мақсадида Президентимиз томонидан 2025 йил 21 августда икки муҳим ҳужжат қабул қилинди: • ПФ–140-сон Фармон — “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”; • ПФ–141-сон Фармон — “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”. Фармонларнинг асосий мақсадлари • суд ишларини қоғоз шаклидан воз кечиб, “Рақамли суд” концепцияси асосида тўлиқ электрон шаклга ўтказиш; • фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кўпайтириш; • сунъий интеллект орқали суд харажатларини ҳисоблаш, суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш ва мажлис баённомаларини реал вақтда юритиш; • суд ҳужжатлари электрон архивини яратиш ҳамда ягона реестрлар тизимини шакллантириш; • судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ҳамда малакасини доимий ошириб бориш; • суд биноларини замонавий талабларга мос равишда қуриш ва жиҳозлаш. Амалга ошириладиган чора-тадбирлар • 2025 йил якунига қадар Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича “Рақамли суд” заллари ташкил этилади; • 2025–2027 йилларда суд тизимини рақамлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш дастури амалга оширилади; • 2025 йил 1 декабрдан ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади; • 2026 йил 1 январдан сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчи фаолияти йўлга қўйилади; • 2026 йил якунига қадар янги интерактив хизматлар ишлаб чиқилади, “Шахсий кабинет” платформасининг такомиллаштирилган версияси яратилади; • иқтисодий судлар тизими мақбуллаштирилиб, ҳудудларда туманлараро иқтисодий судлар ташкил этилади; • 2025–2030 йилларда суд биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича махсус дастур амалга оширилади. Эндиликда “Рақамли суд” тушунчаси ҳаётимизга кириб келмоқда. Яъни судга аризани электрон тарзда юбориш, суд мажлисларида уйдан чиқ маган ҳолда масофадан иштирок этиш, ҳужжатлар билан онлайн танишиш мумкин бўлади. Суд харажатлари автоматик ҳисобланади ва онлайн тўланади. Суд баённомалари сунъий интеллект ёрдамида автоматик равишда тайёрланади, суд қарорларининг лойиҳаси эса сунъий интеллект орқали шакллантирилади. 2025 йил якунига қадар “Рақамли суд” тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида йўлга қўйилади. Бу ерда фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича суд маж лислари янги форматда ўтказилади. 2026–2027 йилларда эса ушбу тизим республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади. Фармонда жорий этиладиган хизматлар фуқаролар учун бир қатор қулайликларни ўз ичига олади. Масалан: • судга мурожаат қилишдан аввал сунъий интеллект суд қарорининг эҳтимолий натижаси ва харажатларини тахмин қилиб беради; • “my.sud.uz” портали орқали виртуал маслаҳатчи ҳуқуқий ёрдам кўрсатади; • суд ҳужжатларини электрон кўринишда олиш ва жавобларни онлайн кузатиш имкони яратилади; • суд мажлисларида иштирок этувчилар уйидан чиқмаган ҳолда платформа орқали қатнашади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, адолатни тез ва шаффоф етказиш, фуқароларнинг суд тизимига ишончини оширишга қаратилган мазкур фармонлар — замонавий ахборот технологиялари фақат қулайлик эмас, балки адолатга тезроқ етказувчи восита эканлигини намоён этмоқда. Энди судга бориш учун қоғозбозлик, сарсон бўлиш ёки адвокат излаб оворагарчилик чекмаслик мумкин — барча жараёнлар смартфон ёки компьютер орқали амалга оширилади. “Рақамли суд” — фақат техник лойиҳа эмас, балки янги юз, янги нафас, янги ҳуқуқий маданият ифодасидир. Қабул қилинган Фармонлар суд-ҳуқуқ соҳасини замон талабларига мос равишда ривожлантириш, суд жараёнларини шаффоф ва самарали ташкил этиш, фуқаролар ҳамда тадбиркорлар учун янада қулай имкониятлар яратишга хизмат қилади. Жиноят ишлари бўйича Бaғдод туман суди раиси — Сиддиқов Отабек Мўминович Жиноят ишлари бўйича Бaғдод туман судининг тергов судьяси — Сиддиқов Мўминмирзо Акбаралиевич

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz