Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
292026-02-07 16:31

Бағдодликлар ва туманимиз меҳмонлари!

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2115704325159070.jpg
Хабарингиз бор, қишнинг совуқ кунлари ҳали тугаб, баҳор мавсумига яқинлашиб қолдик. Шу муносабат билан ҳурматли фуқаролардан яшаш ва иш жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз. Шамол ёки шаббода вақтида уйлардаги иситиш печлари ҳамда дудбуронларнинг шамол йўналишига тўғри келмаслигига алоҳида эътибор бериб, дудбуронларни доимий равишда тозалаш, ёнилғидан чиқадиган ис газини уйдан тўлиқ чиқариб юбориш чораларини кўришингизни сўраймиз. Ёш болаларни уйда ёлғиз қолдирмасликни унутманг. Маиший ва табиий газдан фойдаланиш вақтида газ ҳидини сезсангиз, зудлик билан газ таъминоти мутахассисларига хабар беринг. Ёқиб йўқ қилинган чиқиндиларнинг тўлиқ ўчганлигига ҳамда кул қолдиқларининг ёнувчан манбалар яқинида қолдирилмаслигига алоҳида эътибор қаратинг. Маиший газ баллонларини бинодан ёки хоналардан ташқарида ўрнатиб, уларга уланган резина шлангларни мунтазам равишда кўздан кечириб туринг, ёриқлар пайдо бўлганда эса янгисига алмаштиринг. Юқоридаги тавсияларга амал қилиш орқали ўзингиз ва оила аъзоларингиз ҳаётини, шунингдек мол-мулкингизни ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасидан чақнаш каби ҳолатлардан асрашингизни сўраймиз. Бағдод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими Телефонлар: 73-479-21-57, 73-479-29-01 (https://t.me/bagdodim_news)

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz